Синоптикларн эртанги ва ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари ҳақида хабар берди.
Унга кўра эртага - 9 феврал куни ҳудудларда қуйидаги ҳаво ҳароратини кузатиш мумкин:
ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Ҳафта ўртасида Қозоғистон ҳудудларидан яна нам ҳаво массалари ўтади ва у Ўзбекистоннинг шимолий қисмига киради.
Чоршанба куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, пайшанба куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Термометр устуни кундуз кунлари 15-17 даража илиқ, жанубда 20 даражаилиққача кўтарилади.
Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ҳаво ҳарорати февраль ойига қараганда март ойининг охири ва апрель ойининг бошига кўпроқ хос бўлади. Кундуз куни ҳаво 17-20 даражаилиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида 22 даража илиққача исийди.
Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.






