Тўрткўл тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбир натижасида 1989 йил Тўрткўл туманида туғилган, Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро С.Б. бошқарувидаги “Спарк” автомашинаси Тўрткўл тумани “Мискин” постида тўхтатилиб фуқаро С.Б. холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганида устидаги кийимининг чап чўнтагидан фуқаро Ж.Х.нинг паспорт нусхасига ўралган ўткир ҳидли яшил рангли чўп борлиги аниқланиб ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ушбу модданинг Эксперт хулосасига кўра 2,25 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
С.Б. ўз кўрсатмасида ушбу «марихуана» гиёҳвандлик моддасини Тўрткўл туманида яшовчи “Абай” исмли шахсдан олганлигини маълум қилган. С.Б. нинг кўрсатмасига асосан, 1993 йилда Тўрткўл туманида туғилган, фуқаро А.А. С.Б.га 500 минг сўмга 3,04 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланган.
А.А. ўз кўрсатмасида ушбу «марихуана» гиёҳвандлик моддасини Тўрткўл туманида яшовчи “Дауранбек” исмли шахсдан олганлигини маълум қилган. А.А. нинг кўрсатмасига асосан, 1977 йилда Тўрткўл туманида туғилган, Тўрткўл тумани “Пахтачи” маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Л. А.А. га 500 минг сўмга 27 дона «Трамадол-ланнахер 50мг» бўлган дори воситасини сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми, 273 –моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.






