АсосийJamiyat

Учта хусусий бандлик агентликларининг фаолияти вақтинча тўхтатилди

'Учта хусусий бандлик агентликларининг фаолияти вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий хабарига кўра, қуйидаги учта хусусий бандлик агентлигининг фаолияти вақтинча тўхтатилди.

  • "Kontinent himoya xususiy bandlik agentligi" МЧЖ Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 2021 йил 7 январдаги 4-1001-2002-21465-сонли Ҳал қилув қарорига асосан 23.01.2020 йилда,
  • “Xususiy bandlik agentligi manpower” МЧЖ ҚК Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 2021 йил 25 январдаги 4-1001-2002-21462-сонли Ҳал қилув қарорига асосан 23.01.2020 йилда,  
  • "Bek jobs xususiy bandlik agentligi" МЧЖ Андижон туманлараро Иқтисодий судининг 2021 йил 29 январдаги 4-1701-2102/76-сонли Ҳал қилув қарорига асосан 23.01.2020 йилда берилган Лицензияларининг амал қилиниши вазирлик ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси депозит ҳисоб рақамида базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларни захира қилингунга қадар тўхтатилди.

 

    Бошқа янгиликлар