Жорий йилнинг 8 февраль куни соат 13:00ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент ҳамда Оҳангарон кўчалари кесишмасида, ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомобиль ҳамда 8 та вагон билан ҳаракатланиб кетаётган, О.А. бошқарувидаги «ТEМ2-7084» русумли тепловоз иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.