Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

ЖАМИЯТ 08.02.2021, 16:02
Теглар: об-ҳаво
Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Республика Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.  Унга кўра бугун беқарор об-ҳаво сақланиб туради, Ўзбекистоннинг кўп қисмида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда қор ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. 

Ҳаво ҳарорати кундуз куни 10-15 даража илиқни, энг жанубда 17-20 даража илиққача, республиканинг шимолида 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Эртага Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида асосан куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат фони ўзгармайди.

Ҳафтанинг ўртасида Қозоғистон ҳудудларидан яна нам ҳаво массалари ўтади ва у Ўзбекистоннинг шимолий қисмига киради.

Чоршанба куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, пайшанба куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Термометр устуни кундуз кунлари 15-17 даража илиққача, жанубда 20 даража илиққача кўтарилади.

Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ҳаво ҳарорати февраль ойига қараганда март ойининг охири ва апрель ойининг бошига кўпроқ хосдир. Кундуз куни ҳаво 17-20 даража илиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида 22 даража илиққача исийди.

Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Шарҳлар

Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражага кўтарилади

12.07.2022, 19:52

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 13-16 июль кунлари учун кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИҲаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди....
Ўзбекистонда байрам ва дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан паст бўлади — "Ўзгидромет"

08.07.2022, 11:54

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати байрам ва дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.  Унга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво...
Бу ҳафта иссиқ чекинадими? "Ўзгидромет" ҳафталик об-ҳавони эълон қилди

04.07.2022, 11:55

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат...
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 42 даражага кўтарилади

24.06.2022, 08:38

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмтаи хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1