Қува туманида 07 февраль куни А.Ф. исмли аёл “Spark” русумли автомашинасини Фарғона кўчасида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб йўл четида тўхтаб турган чет эл фуқароси М.Ш. га тегишли "Volvo" русумли юк автомашинасини орқа томонига уради. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, “Spark” автомашина ҳайдовчиси А.Ф. исмли аёл ҳодиса жойида вафот этган. Ушбу автомашина йўловчиси Ғ.Б. исмли аёл эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.








