АсосийJinoyat

Наманганда сохта жиноят-қидирув бўлими бошлиғи қўлга олинди

'Наманганда сохта жиноят-қидирув бўлими бошлиғи қўлга олинди'ning rasmi

Фарғона шаҳрида туғилган Сардор Ғаниев (исм-шарифлари ўзгартирилган) Наманган шаҳрида жойлашган “Трактир” кафеси раҳбари Х.Надировга қўнғироқ қилиб ўзини “вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят-қидирув бўлими бошлиғи Баҳромман” деб таништирган.  Бу ҳақда "ҳудуд24" хабар бермоқда.

Сохта амалдор кафе эгасидан “кеча кафенгиздан овқат олиб кетган танишим заҳарланиб, оғир аҳволга тушиб қолди, унга 425 минг сўмлик дори-дармон олиб бердим, шунинг учун пластик картамга ўша пулни ташлаб беринг” деб пул ундурмоқчи бўлган.

Ўзимга тегишли бўлган телефон аппаратидан дастлаб “YouTube” интернет тармоғига кириб, пул топишнинг осон йўлини қидирдим. “Google” интернет тармоғидан Наманган шаҳридаги “Трактир” кафеси ҳақида маълумотларни олиб, кафе раҳбарига қўнғироқ қилиб, ўзимни Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят-қидирув бўлими бошлиғи деб таништириб, бир кун аввал мазкур кафенинг овқатини еган танишим заҳарланиб, соғлиғи ёмонлашганлигини, унга 425 минг сўмлик дори-дармон олиб берганимни айтиб, шу пулни ўзимга тегишли бўлган пластик картамга тушириб беришини сўрадим, кафе бошлиғи бунга рози эканлигини билдирди”,–дейди "Жиноят-қидирув бўлими бошлиғи"С.Ғаниев. 

Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан бу жиноят лавҳаси юзасидан тегишли ҳужжатлар гувоҳлар ёрдамида расмийлаштирилиб, жиноят иши судга оширилди. Фирибгарнинг суд залида қилмишидан пушаймонлиги, навбатдаги тавба-тазарруси эшитилди. 

Сардор Ғаниевга иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Бошқа янгиликлар