АсосийJamiyat

Зангиотада 30 сотих ерни 27,7 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

'Зангиотада 30 сотих ерни 27,7 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Зангиота туманида чорва фермер хўжалигига қарашли 30 сотих ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати "Даракчи"га хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Н.” МТП раҳбари О.А., фуқаро Ғ.нинг ишончига кириб, унга тумандаги “Т.” чорва фермер хўжалигига қарашли 30 сотих  суғориладиган ер майдонини 27 700 АҚШ долларига сотилишини айтиб, кейинчалик ушбу ер ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришга келишиб, олдиндан 10 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар