Фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 22 500 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати "Даракчи"га маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Ф. ва И.Ш.лар фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида, фуқароларнинг ишончига кириб, уларни танишлари орқали “Абу Али Ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 21 нафар фуқаронинг
5 000 АҚШ доллари ва 5,2 млн сўмини шунингдек, фуқаро С.ни Қарши давлат Университетига ўқишга киритиш ва “Тошкент шаҳридан уй олиб бераман” деб алдаб, унинг 17 500 АҚШ долларини қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ф. ва И.Ш.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






