Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари Учкўприк туманида фуқаро уйида "оғу" сақлаб келаётганлигини аниқлади. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, Учкўприк тумани ИИБ ЖҚБ ва ТЭҚКГ тезкор ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан 2021 йил 2 феврал куни соат 13.30 да ҳамкорликда ўтказилган "Турар жойда текшириш ўтказиш" тезкор қидирув тадбири доирасида Учкўприк тумани "Қўқонбой" қишлоғида яшовчи 1976 йилда туғилган фуқаро П.Д.ни Учкўприк тумани Қўқонбой қишлоғидаги яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу хонадонда жойлашган, П.Д. ни яшаш уйидан шими чўнтагида бўлган қоғоз ўрамида, хонадон ошхонасида бўлган гилам тагидан қоғоз ўрамида ва хонадон молхонаси бурчагидан қоғоз ўрамида ва целлофан пакетдаги ўрамларда сақланаётган "наша ўсимлиги" поялари сақланаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида баённома асосида олиниб, текшириб кўришлик учун Учкўприк тумани ИИБ ихтиёрига олинди.
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг хулосаларига кўра, фуқаро П.Д. нинг яшаш хонадонидан олинган яшил рангли, ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги наша ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, "марихуана" деб номланиши ва умумий соф оғирлиги 48.25 граммга тенглиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро П.Д га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.






