АсосийJamiyat

Навоийда юк машинаси билан тўқнашган Matiz ҳайдовчиси вафот этди(видео)

'Навоийда юк машинаси билан тўқнашган Matiz ҳайдовчиси вафот этди(видео)'ning rasmi

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида юк машинаси қарама-қарши томонда тўхтаб турган Matiz билан тўқнашиб кэтди. Бу ҳақда «Zamon.uz» информацион дастурида хабар қилинди.

Маълум қилинишича, Зарафшон шаҳри ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга А-379 Навоий–Учқудуқ йўлида 25 ёшли йигит бошқарувидаги «ГАЗ» русумли юк машинаси ўзидан олдинги машинани қувиб ўтмоқчи бўлиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Натижада юк машинаси рўпарада пиёдага йўл бериш мақсадида тўхтаган Matiz автомобилига катта тезликда бориб урилган.

Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Юк автомобили ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар