АсосийJamiyat

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади

'Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кун давомида 10-15° илиқни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради,ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ атрофида бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар