Наманган вилояти Наманган шаҳар А.Тўқай кўчасида 2 та хонадон 250 кв.м майдонда томи, шифти, уй жихозлари ёнаётганлиги бўйича фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 19:57 хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Ёнғин-қутқатувчилар 3 дақиқада яъни 20:00 да воқеа жойига етиб борган, 20:30 да ёнғин қуршаб олинди, 21:15 да ёнғин тўлиқ ўчирилди. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқ. Хозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.






