Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Сохиба Қиличева томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “1091” ишонч телефони орқали мурожаат келиб тушди.
Унда истеъмолчи, С.Қиличева ўз мурожаатида банк кредити асосида 13 250 000 сўмга сотиб олган хўжалик жиҳозлари ичидаги кир ювиш машинаси носоз чиққанлиги боис “Аrtel” сервис марказига мурожаат қилган, аммо мурожаати эътиборсиз қолдирилганлигини айтиб ўтган.
Мупожаат ўрганилиши натижасида кир ювиш машинаси бепул таъмирлатиб берилди.
Яна бир мурожаат, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро Ю.С томонидан мурожаат келган бўлиб, унда истеъмолчи туманда жойлашган «BLACKWOOD» МЧЖ корхонасига 16 млн сўмга 13та АКFА ойнага ҳамда 4 та АКFА эшикка буюртма берганлиги ва эшик ва ромлар ўрнатилганидан кейин носозлиги маълум бўлганлиги, тадбиркор эса турли баҳоналар орқали алмаштириб беришдан бош тортганлигини айтиб ўтган. Ўрганиш натижасида сифатсиз ўрнатилган АКFА ромлари янгисига алмаштирилиб берилди






