Бу ҳақда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси матбуот хизматининг хабарига таяниб, расмий хабарлар ёзмоқда.
"2020 йилда солиққа оид турли ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун 188 та йирик солиқ тўловчи корхонанинг 234 нафар мансабдор шахсига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
193 нафар (82 %) мансабдор шахс томонидан белгиланган ўттиз кунлик муддатда етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф этишга эришилди. Мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган 41 нафар (18 %) мансабдор шахсга нисбатан эса жами 59,3 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди".






