Ижтимоий тармоқларди Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри Дукентсойдаги 4-умумтаълим мактабида ўқитувчи ўз ўқувчиси дўппослаётгани акс этган видео тарқалган эди.
Видеотасвир юзасидан Ангрен шаҳар ХТБ мудири Роҳила Абдуқодирова қуйидагиларни маълум қилди:
" -- Ушбу ҳолат жорий йилнинг 4 февраль куни 41-умумий ўрта таълим мактабнинг биология фани ўқитувчиси З.Турдиева бешинчи соат дарс машғулоти вақтида 9-“В” синфда биология фани дарси давомида видеотасвирга олинган. Шу куни 9-”В” синф ўқувчиси Асадбек Қубиддинов дарсга дафтарсиз келган.
Ўқитувчи доскага мавзу ва режани ёзаётган пайтида ўқувчи рухсатсиз биринчи қатордан тўртинчи қаторнинг биринчи партасига бориб ўтирган ва дарс жараёнига халақит қиладиган қилиқлар қилиб, қолган барча ўқувчиларни дарсдан чалғитган. Ўқитувчи ўқувчини кетма-кет беш мартадан қўп огоҳлантиришга қарамай, дарс жараёнига халақит қилган.
Ўқитувчи мавзуни тушунтираётган вақтда ҳам ўқувчи яна ноўрин қилиқлар қилиб ўқитувчини ва ўқувчиларни дарсдан чалғитаётгани учун уни доска олдига чиқариб, нега бундай қилаётганлиги бўйича изоҳ беришини сўраганида, орқасига қараб яна қилиқ қилиб синфдаги ўқувчиларни кулдиргани учун ўқитувчи З.Турдиева ўқувчи А.Қубиддиновнинг курткасини устидан бир мушт тушурди.
Ўқувчи А.Қубиддинов ўқитувчи З.Турдиевага Сиз боксёрсиз яна мушт тушуринг деб ўқитувчини қуюшқондан чиқаргани учун ўқитувчи жаҳл устида ўқувчига бир неча бор мушт тушурган. Ўқувчи дарс тугаганидан кейин яна ўқитувчини масхара қилиб хонадан чиқиб кетган.
Ўқитувчи З.Турдиева бу ҳолат бўйича мактаб раҳбариятини ва синф раҳбарини огоҳлантирмаган. Сабаби ўқитувчи қон босими кўтарилиб хонада чамаси икки соатлар ўтириб, сўнг ўзи раҳбарлик қилаётган 6-“Д” синфда жорий йилнинг 5 февраль куни бўлиб ўтадиган тадбирга тайёргарлик кўрган.
Жорий йилнинг 8 февраль куни ўқитувчи ҳар доимгидек 9-“В” синфда дарсни ўтган. Ўқувчи А.Қубиддинов жорий йилнинг 4 февраль куни дарс машғулотларига ҳалақит қилиб ўқитувчини қуюшқондан чиқаргани учун ўқитувчи З.Турдиевадан узр сўраб қилган ишидан минг бор пушаймон эканглигини маълум қилди ва ўқитувчи билан ўзаро келишиб олишди. Шу ўринда ўқитувчи З.Турдиева ўқувчи ва унинг ота-онасидан бўлиб ўтган ҳолат юзасидан кечирим сўради", - дейлади баёнотда.






