АсосийJamiyat

Кредитини тўламаган фирманинг кафилидан иккита юк машинаси ундирилди

'Кредитини тўламаган фирманинг кафилидан иккита юк машинаси ундирилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизматининг darakchi.uzга берган маълумотига кўра, бюронинг Қўрғонтепа туман бўлими иш юритувида бўлган Қўрғонтепа туманлараро судининг 2020 йил 11 декабрдаги ажримига асосан жавобгар “GRAND OQ-OSTONA” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “SARDOR FAYZ BEMINNAT" МЧЖлардан “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ вилоят бошқармаси фойдасига кредитдан бўлган қарздорликни сўндириш мақсадида “SARDOR FAYZ BEMINNAT" МЧЖ тасарруфидаги 2 та  "KOGEL SN 24" русумли махсус техника воситаларини қарздорликка қаратиш белгиланган.

Суд ажримига асосан Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, таҳминий баҳоси 400 млн. сўмга тенг бўлган 2 та "KOGEL SN 24" русумли махсус техника воситалари хатланди.  

Ҳозирда мазкур техника воситаларини онлайин аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар