1

Юнусобод туманида ИИБ формасини кийган қоидабузар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 09.02.2021, 18:36
Теглар: ИИБ
Юнусобод туманида ИИБ формасини кийган қоидабузар қўлга олинди

2021 йил 6 февраль куни интернет тармоғида тарқалган видеода ички ишлар органлари ходимининг формасида бўлган номаълум шахс автотранспорт капотида бўла туриб йўл бўйлаб ҳаракатланган. Мазкур виделавҳани суратга туширишда қатнашган шахслар Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан аниқланган.  

Текширув давомида аниқланишича, 2021 йил 18 январь куни 24 ёшли Абдураҳмон З. таниши 24 ёшли Алим К. билан бирга виделавҳа суратга олиш ниятида дўконлардан бирида ички ишлар органи ходимининг формасини ижарага олишган, шунингдек бозордан йўл-патруль хизмати ходимининг жезлига ўхшаш жезл ҳам харид қилишган. Мазкур шахслар таниши 34 ёшли Отабек К.дан «ВАЗ-2106» (давлат рақами 10 G 603 СА) русумли автомобилни вақтинчалик фойдаланиш ниятида олишган, аммо уни бошқаришга ҳуқуқлари бўлмаган.  

Шундан сўнг Юнусобод тумани Турғунбоев кўчаси «Ифтихор» маҳалласида Алим К. ички ишлар органи ходимининг формасини кийган ҳолда қўлида жезл билан автомобиль капотига ётган. Шу тарзда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг обрў ва шаънларига зарар етказувчи видеолавҳа суратга туширилиб, интернет тармоғида тарқатилган.

Иккала шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси («Майда безорилик») ва 209 моддаси прим. 1 («Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш») бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бундан ташқари, Абдураҳмон З.га нисбатан транспорт воситасини ишончномасиз бошқаргани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135 моддаси («Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш») бўйича баённома расмийлаштирилди. Автомобиль эса жарима майдончасига жойланди.

2021 йил 8 февраль куни Юнусобод тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан Алим К. ва Абдураҳмон З.ларга нисбатан беш суткалик маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Шарҳлар

"Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман". Яккабоғ тумани ИИБ мулозимининг ходимга қилган дўқ-пўписаси бўйича текширув бошланди (видео)

07.12.2022, 11:47

Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари қўл остидаги ходимга қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди. Маълум...
Тошкентда ИИБ ходимининг ўлдирилиши аёл киши билан боғлиқмиди? Шов-шувларга ойдинлик киритилди

03.12.2022, 11:21

Сал аввал Тошкентда чақирув бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходими ўлдирилгани хабар қилинган эди. Айрим ОАВларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида вафот этган профилактика инспектори...
Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлди. У назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган (видео)

12.10.2022, 12:03

Жиззахда назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган ИИБ ходими автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Учтепа"...
Андижонда зўравонлар йигитни ечинтириб видеога олишди

31.08.2022, 18:40

Жорий йилнинг 17 август куни «Телеграмм» ижтимоий тармоғи орқали фуқарога уятсиз мазмунидаги хабарларни ёзиб, уни алдов йўли билан Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақириб, ушбу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1