АсосийJamiyat

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашган ректорларни танқид қилди

'Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашган ректорларни танқид қилди'ning rasmi

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ректорлар, проректорлар ва тизимдаги бошқа масъул раҳбарлар билан биринчи йиғилиши кенгайтирилган таркибда видеоконференция тарзида ўтказилиб, унда олий таълимнинг ҳозирги ҳолати, муаммолар ва тизимни яхшилаш бўйича долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Танқидий руҳда ва атиги бир соат давом этган йиғилишда вазирнинг қисқа фурсатда Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Фарғона вилоятига қилган хизмат сафари давомида ҳудуддаги ОТМлар жамоаси ва талабалар билан бўлган мулоқот, ўқув жараёнлари ва яратилган шароитларни ўрганиш тафсилотларига тўхталиб ўтилди.

Айниқса, Қўқон давлат педагогика институтида ўқув аудиторияларининг аянчли ҳолати, эски ўқув режа ва дастурлар билан ишлаётган педагоглар, институтнинг моддий имконияти мавжуд бўлса-да, аҳволни ўзгартиришга ҳаракат қилмаётган институт раҳбарияти танқид қилиниб, ўз ишига  совуққонлик билан қараган масъуллар фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича топшириқ берилди.

Йиғилишда ўқув жараёнларига замонавий АКТни жорий этиш, АРМлар электрон тизимидаги муаммолар, ОТМларда ҳанузгача сақланиб қолаётган коррупцион ҳолатлар, жумладан,  номдор давлат стипендияларига номзодларни саралашда айрим ОТМ масъуллари томонидан адолатсиз ёндашилгани, хусусан, непотизм ҳолатларига йўл қўйилганлиги юзасидан шу кунларда ижтимоий тармоқларда эътирозлар билдирилаётгани айтилиб, ҳолатни ўрганиш ва ойдинлик киритиш мақсадида ишчи гуруҳ тузулиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

    Бошқа янгиликлар