АсосийJamiyat

Мисрнинг “Air Cairo” авиакомпанияси билан мунтазам авиа қатновлар йўлга қўйишга доир музокаралар ўтказилди

'Мисрнинг “Air Cairo” авиакомпанияси билан мунтазам авиа қатновлар йўлга қўйишга доир музокаралар ўтказилди'ning rasmi

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Азамов “Air Cairo” авиакомпанияси раҳбари Ҳусайн Шариф, Миср араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Ҳолид Муҳаммад Фикрий ва Мисрнинг “Lucky tours” сайёҳлик агентлиги бош менежери ўринбосари Ёсрий Ҳусайн Алилар билан учрашди

Учрашув давомида меҳмонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш ҳамда икки давлат туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишга доир масалаларни муҳокама қилишди. 

“Air Cairo” авиакомпанияси раҳбарияти билан Шариф Мисрнинг Қоҳира ва Шарм аш-Шайх шаҳарларидан Тошкент ва Самарқандга мунтазам авиа қатновлар сонини ошириш ҳамда янги рейсларни йўлга қўйиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларида келишувга эришилди. Миср томонидан Ўзбекистонда туризм соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлашда ҳамкорлик қилиш таклифи ҳам илгари сурилди. 

Мавжуд сайёҳлик объектларимиз салоҳияти билан яқиндан танишиш мақсадида жорий йил баҳорда Мисрнинг етакчи ОАВ вакиллари ва блогерларининг мамлакатимизга ташрифини ташкил қилиш режалаштирилди. 

Маълумот ўрнида: Миср Араб Республикасининг “Air Cairo” авиакомпанияси штаб-квартираси Қоҳира шаҳрида жойлашган бўлиб, Европа, Африка ва Осиё мамлакатларининг қатор сайёҳлик компаниялари билан яқин ҳамкорлик қилади. 

    Бошқа янгиликлар