АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон ичида янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилади

«Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тў...

'Ўзбекистон ичида янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилади'ning rasmi

«Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди.

 Фармонга биноан, бир ой муддатда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида қуйидаги авиарейслар йўлга қўйилади:

➖ Фарғона–Урганч–Фарғона;

➖ Термиз–Урганч–Термиз;

➖ Қарши–Урганч–Қарши.

 Андижон–Хива–Андижон темир йўл қатнови сони оширилади.

2021 йил 1 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича доимий темир йўл қатнови йўлга қўйилади:

➖ Термиз–Қарши–Хива;

➖ Хива–Урганч–Нукус;

➖ Термиз–Қарши–Самарқанд.

Аввалроқ, ушбу Фармон билан байрамлар арафасида дам олиш кунлари 3 кун этиб белгилангани ва айрим давлат фуқаролари учун 10 кун муддатга визасиз режим жорий этилгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар