АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг иккита ҳудудида ёмғир ёғади

'Бугун Ўзбекистоннинг иккита ҳудудида ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Беқарорлик фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кутилмоқда, бу ерда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кун давомида 12-17° илиқни ташкил этади.

Пойтахтимизда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 3-8° илиқгача исийди.

    Бошқа янгиликлар