АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда ахлоқсиз ҳаракатлар қилган уч нафар ўқувчи профилактик ҳисобга олиниб, ота-оналарига чора кўрилди (видео)

7 февраль куни ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари томонидан ножўя сўзлар айтиб, китобн...

'Самарқандда ахлоқсиз ҳаракатлар қилган уч нафар ўқувчи профилактик ҳисобга олиниб, ота-оналарига чора кўрилди (видео)'ning rasmi

7 февраль куни ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари томонидан ножўя сўзлар айтиб, китобни отганлиги акс этган видеотасвир тарқалди.

Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан мазкур ҳолат ўрганилди, дея хабар бермоқда ХТВ Матбуот хизмати.  

Маълум бўлишича, ушбу хатти-ҳаракатлар Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги 17-мактабнинг 11-"А" синфи ўқувчилари томонидан суратга олинган.  

Ҳолат Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссияси, ИИБ ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинди.

Ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсизлиги, уларнинг қилган аҳлоқсизлиги учун барчадан узр сўради.  

Ота-оналарга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига кўра қонунда белгиланган тартибда чора кўрилди, ўқувчилар профилактик ҳисобга олинди.

Бошқа янгиликлар