АсосийJamiyat

10-15 февраль кунлари Россиянинг қурилиш компаниялари ушбу давлатда ишлаш истагида бўлганлар билан суҳбат ўтказади

'10-15 февраль кунлари Россиянинг қурилиш компаниялари ушбу давлатда ишлаш истагида бўлганлар билан суҳбат ўтказади'ning rasmi

Жорий йилнинг 10-15 февраль кунлари Россия Федерациясининг “СтройКрафт” ва “Мерос” қурилиш корхоналари вакиллари ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий телеграм каналида эълон берилди.

Танловда Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри аҳолиси хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этиши мумкин.

Бўш иш ўринлари:

- монолит;

- ғишт териш;

- том ёпиш (кровельщик по рулонным кровлям);

- штукатур-маляр;

- темир ва бетон конструкциялар монтажи (монтажник по монтажу стальных и ж/б конструкций);

- дераза ва эшиклар монтажи;

- плиткаларни ўрнатиш (облицовщик-плиточник);

- дуродгор (плотник);

- слесарь-сантехник;

- электрик;

- электро-газ пайвандлаш;

- шамоллатиш тизими монтажи;

- гипсокартонщик;

- ёрдамчи ишчи (подсобный рабочий);

- қўзиқорин териш ва ҳ.к.

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:

10-11 февраль кунлари – Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри И.Каримов кўчаси 35-уй (Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биноси).

Мурожаат учун: 67 225-55-59

12-13 февраль кунлари – Жиззах шаҳри Бешёғоч кўчаси 77-уй (Жиззах архитектура ва қурилиш коллежи биноси).

Мурожаат учун: 72 226-91-97, 72 226-91-87

14-15 февраль кунлари – Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси учун Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уйда (“Ишга марҳамат” мономаркази) ўтказилади.  

Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 39), 55 900-33-10

Мурожаат учун: 1282 қисқа рақами ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

    Бошқа янгиликлар