АсосийJamiyat

Ғиждувонда ўз уйида фохишахона очган аёл аниқланди

'Ғиждувонда ўз уйида фохишахона очган аёл аниқланди'ning rasmi

2021 йилнинг 3 февраль куни соат 20:30ларда Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сон Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги “Орият” махсус тезкор профилактик тадбир ўтказилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Тадбир давомида, туманнинг Ф.Хўжаев маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган якка тартибда ишловчи М.М. (исм шарифи ўзгартирилган) ўзи истиқомат қилиб келаётган хонадонида ғаразли ва паст ниятларда, моддий манфаатдор бўлиш эвазига, Ч.Ч.. билан П.П. (исм шарифи ўзгартирилган) ларнинг  жинсий  алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратиб бериб, бунинг эвазига улардан 100.000 (юз  минг) сўм нақд пул олиб, фохишахона ташкил қилганлиги аниқланди ва холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар