АсосийJamiyat

Маҳалла вазири Миришкорда “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

'Маҳалла вазири Миришкорда “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди'ning rasmi

Қашқадарё вилоят Миришкор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Азизбек Яздурдиевнинг хабар беришича, туманнинг олис ҳудуди ҳисобланган Бўстон маҳалласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29-мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги ПФ-5386-сонли Фармони, 2018 йил 29-мартдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2018 йил 3 апрелдаги 432/05-сонли қарорига асосан тубдан янгиланмоқда.

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Миришкор туман ҳокими Шерали Санаев билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Шунингдек, ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари билан Қашқадарё ИИБ ЙҲХБ, "Қашқадарё ҲЭТ" АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” ва бошқа бошқармалар раҳбарлари танишдилар.

Дастур ижроси бўйича доимий асосда фаолият кўрсатувчи туман ҳокимлигида ҳамда Бўстон қишлоқ фуқаролар йиғини биносида штаб ташкил қилиниб, ҳар бир хонадон ва кўчани обод ҳамда кўркам қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этилиб ишлар бошлаб юборилди.

-Қишлоқ фуқаролар йиғинларида аҳоли хонадонлари тўлиқ хатловдан ўтказилди.  

-Бўстон маҳалласидаги ичимлик сув қабул қилиш иншоотида тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

-Бўстон маҳалласидаги 16-сонли 400 ўринли мактаб биносини қайта таъмирлаш учун ишлари режалаштирилган.

-Бўстон маҳалласидаги 10-сонли мактабгача таълим муассасасини капитал таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

-Ички хўжалик автомобиль йўлларининг 4,0 км қумли йўл қисми тошли йўлга айлантириш учун автогредир қилиниб тош ҳамда шағал тўкилди. Ҳозирда қурилиш ишларини 8 та техника амалга оширмоқда.

-Электр тармоқлари корхонаси томонидан трансформаторлар кўздан кечирилиб, синган апора ҳамда эскириб қолган сеп провода линиялари алмаштирилмоқда. Янги замонавий электр ҳисоблагичлар 100% ўрнатилди.

-Туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан ҳар бир хонадон ва кўчани ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш мақсадида ободонлаштириш тадбирларини ўтказилмоқда.

-Бундан ташқари кўчаларни тартибга келтириш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш, дарахтларни оқлаш ва шакл бериш ишларини амалга оширилмоқда.

-Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган (боқувчисини йўқотган, камбағал, ногирон ва ҳ.к) 10 та оилаларнинг уйларини таъмирлаш учун маҳалла фаоллари билан биргаликда хонадонлар бориб ўрганилди.

- Туман Қурилиш бўлими томонидан 4 та кўчага чиқиндилар учун махсус жой ажратиш ва махсус контейнерлар ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

-Ҳар ҳафтанинг шанба куни маҳаллада “Тозалик ва ободонлаштириш куни” ташкил этиш ва ўтказиш бўйича маҳалла оқсоқоллари ва раиси томонидан фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар