АсосийDunyo

Дунёда сўнгги кунларда коронавирус инфекциясининг қайд этилиши ва ундан ўлим кўрсаткичлари пасаймоқда

'Дунёда сўнгги кунларда коронавирус инфекциясининг қайд этилиши ва ундан ўлим кўрсаткичлари пасаймоқда'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 106 миллион 125 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 320 мингдан зиёд киши вафот этган (9.02.2021 йил Европа вақти билан соат 17:10 ҳолатига кўра).  Бу ҳақда ССВ хабар берди.

 Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 304 166 янги ҳолати аниқланди, 8 021 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (10.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 106 миллион 902 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 340 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 26,746 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,847 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,524 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,998 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,959 миллиондан ортиқ).  

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 91 412, Ҳиндистонда 9 110, Бразилияда 26 845, Россияда 15 019, Буюк Британияда эса 14 104 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

 

 

    Бошқа янгиликлар