Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари С.Б фуқарони бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан, фуқаро С.Х ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни (мактаб ҳисобидаги кўмир маҳсулотини талон-тарож қилиниши билан боғлиқ) келгусида тергов ва суд органларига ўтказмаслик ва ҳужжатларни йўқ қилиши эвазига пора таклиф қилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарида ёзилган.
2021 йил 5 февраль куни соат 14:10ларда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Сирдарё вилояти бўйича бўлими, вилоят ИИБ КваИЖҚКБ, ЭКБ ҳамда департаментнинг Сайхунобод тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Сайхунобод тумани ҳудудида жойлашган “Жисмоний тарбия ва спорт бўлими” маъмурий биносининг олдида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 3.900.000 сўмни пора тариқасида ходимнинг Матиз русумли 20* J 477 DA давлат рақам белгили автомашинасининг бордачок қисмига қўйган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Хга Сайхунобод тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






