АсосийJinoyat

Фуқарога Россия империясида ишлаб чиқарилган қалбаки "тилла танга"ни сотмоқчи бўлган тошкентлик фирибгар ушланди

'Фуқарога Россия империясида ишлаб чиқарилган қалбаки "тилла танга"ни сотмоқчи бўлган тошкентлик фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.М. фуқаро Н. ва М.ларнинг ишончига кириб, уларга рангли металл кўринишидаги 4 дона тангани гўёки 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий қадимий танга сифатида баҳолаб, 56,9 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган, шунингдек, Г.М. муқаддам Н.га 1 дона рангли металл тангани қадимий танга сифатида баҳолаб 14,1 млн. сўмга сотганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Экспертиза хулосасига кўра, 5 дона танганинг 1 таси 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий олтин танга эканлигини, қолганлари унинг нусхаси эканлиги қайд этилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар