АсосийSport

Бобуржон Омонов Жаҳон рекордини янгилади! Мансур Ғоибназаров эса кумуш медалга сазовор бўлди

'Бобуржон Омонов Жаҳон рекордини янгилади! Мансур Ғоибназаров эса кумуш медалга сазовор бўлди'ning rasmi

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабарига кўра, айни дамда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича Fazza халқаро гран-при турнири бўлиб ўтмоқда.

Якунига етган ядро улоқтириш турининг эркаклар ўртасида F40/41  классининг финал босқичида икки ҳамюртимиз Бобуржон Омонов ва Мансур Ғоибназаров иштирок этди.  

Қувонарлиси, Бобуржон 14.31 метр натижа қайд этиб терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйиш билан бирга Жаҳон рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди. Ушбу финалда иштирок этган яна бир ҳамюртимиз Мансур Ғоибназаров мусобақада 2-ўринни эгаллади ва “Токио-2020” Паралимпия ўйинлари учун ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар