Бугун, 11 февраль куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказидан 6 нафар юртдошимиз Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда олиб келинган юртдошларимиз билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари профилактик тадбирларни ўтказди ҳамда уларга моддий ёрдам пуллари берилиб, доимий яшаш манзилларига кузатиб қўйилди.






