Андижон вилояти ҳокимининг молиz, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Турсунов Отабек Равшанбек ўғли тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Маълумот ўрнида:
- Турсунов Отабек Равшанбек ўғли 1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
- Меҳнат фаолиятини 2004 йили Андижон вилояти Андижон шаҳар Саноат қурилиш темп масъулияти чекланган жамияти таъминотчиси вазифасидан бошлаган.
- 2007-2010 йилларда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Банклар маълумотлари асосида солиқ тўловчиларнинг бюджет билан муносабатларини таҳлил қилиш шўъбаси давлат солиқ инспектори бўлган.
- 2012-2014 йилларда Андижон вилояти давлат солиқ бошкармаси Юридик шахсларга солиқ солиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
- Тайинловга қадар Турсунов Отабек Равшанбек ўғли, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлган.
- Андижон вилояти ҳокимлиги Турсунов Отабек Равшанбек ўғлини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.






