АсосийDunyo

Охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 10 мингдан ортиқ бемор вафот этди

'Охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 10 мингдан ортиқ бемор вафот этди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 106 миллион 555 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 333 мингдан зиёд киши вафот этган (10.02.2021 йил Европа вақти билан соат 17:07 ҳолатига кўра).  

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 334 648 янги ҳолати аниқланди, 10 702 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (11.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 107 миллион 325 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 354 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 26,832 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,858 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,548 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,012 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,972 миллиондан ортиқ).  

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 86 449, Ҳиндистонда 11 067, Бразилияда 23 439, Россияда 14 494, Буюк Британияда эса 12 364 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

    Бошқа янгиликлар