АсосийJamiyat

«Олий таълим муассасасида ҳаммаси ислоҳ бўлади, бизга атиги 3 ой керак» — Абдуқодир Тошқулов

'«Олий таълим муассасасида ҳаммаси ислоҳ бўлади, бизга атиги 3 ой керак» — Абдуқодир Тошқулов'ning rasmi

Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ёпиқ тарзда ўтказилган йиғилишда маълум қилган. 

Унинг аудиоси ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.  «Уч ойдан кейин ректор иложи борича қўлига қоғоз ушламайди, электрон бўлади. Электрон имзо билан кетади. Умуман олий таълим муассасасида нима ёқмаган бўлса, нимадан қийналган бўлса, нима эриш туюлган бўлса ҳаммаси ислоҳ бўлади. Бизга атиги уч ой керак бўлади», — деган Тошқулов. «Вазирлик билан интеграция жуда паст ва суст. Вазирлик ОТМлар аҳволини сўраб туради, керак бўлса ҳар куни ахборот берасизлар. Вазият қандай, COVID билан касалланганлар йўқми, дарс сифатида қанақа, маҳаллий ҳокимликда нечта йиғилиш – бугундан мониторинг қиламиз. Қайси вилоятда қайси ОТМларимиз бир ҳафтада неча марта неча соат йиғилишга бораяпти, буни ҳам қонуний ҳал қилиб берамиз. Тизимни сал қаддини кўтариб олиш керак»,— деди вазир.

    Бошқа янгиликлар