АсосийJamiyat

“Top kredit” савдо дўконига 4 000 000 сўм тўлаган истеъмолчи телефон ололмаётган эди...

'“Top kredit” савдо дўконига 4 000 000 сўм тўлаган истеъмолчи телефон ололмаётган эди...'ning rasmi

Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Сохиба Қиличева томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “1091” ишонч телефони орқали мурожаат келиб тушди, дея хабар бермоқда федерация Матбуот хизмати. 

Унда истеъмолчи, С.Қиличева ўз мурожаатида банк кредити асосида 13 250 000 сўмга сотиб олган хўжалик жиҳозлари ичидаги кир ювиш машинаси носоз чиққанлиги боис “Аrtel” сервис марказига мурожаат қилган, аммо мурожаати эътиборсиз қолдирилганлигини айтиб ўтган.

Мурожаат ўрганилиши натижасида кир ювиш машинаси  бепул таъмирлатиб берилди. Ошхона мебели таъмирлаб берилди.

Яна бир мурожаат Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Шаҳноза Рўзиева ўз аризасида, Навоий шаҳрида жойлашган “Top kredit” савдо дўконига икки дона қўл телефони учун банк кредити асосида 4 000 000 сўм тўлов қилган. Бироқ, орадан 10 кун ўтса ҳам қўл телефонларини ололмаётгани, бу борада тадбиркорга бир неча маротаба мурожаат қилса-да, ҳеч қандай ўзгариш бўлмагани айтиб ўтилган.

Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида, истеъмолчига телефон аппаратлари 2 кун ичида етказиб берилишига эришилди

Шунингдек,  Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи фуқаро Ф.Рустамов томонидан келган бўлиб, унда истеъмолчи Вобкент туман Марказий бозорида фаолият юритаётган тадбиркордан 3.750.000 сўмга буюртма асосида ошхона мебеллар тўпламини харид қилади. Орадан хеч қанча вақт ўтмасидан мебеллар носоз холатга келиб қолади. Бу борада бир неча марта тадбиркорга арз қилишига қарамасдан хеч қандай қайта таъмирлаш хизмати кўрсатилмаган.

Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида қисқа муддатда ошхона мебели таъмирлаб берилди.

    Бошқа янгиликлар