Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар бермоқда.
“E.A.” хусусий корхонаси раҳбари Д.Т. фаолияти давомида ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқароларни йиллик устами тўлови 12 фоизни ташкил этувчиавто кредит беришга қизиқтириб келганлиги маълум бўлган.
Хусусан, корхона раҳбари 119 нафар фуқарони юқоридаги шарт билан авто кредит беришга ишонтириб, улар билан 4 ой мобайнида тузилган шартномаларга асосан автомашина нархининг 6% миқдорида олдиндан тўлов шаклида корхона ҳисоб-рақамига ўтказилган 713,8 млн сўмни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






