АсосийDunyo

Россияда мигрантлар етишмаслиги давлат иқтисодиётига таҳдид солмоқда

'Россияда мигрантлар етишмаслиги давлат иқтисодиётига таҳдид солмоқда'ning rasmi

Бу ҳақда  sputniknews-uz Bloomberg ахборот агентлигининг ҳисоб-китобларига таяниб хабар берди. 

Унга кўра, меҳнат мигрантларининг етишмовчилиги 10 йил ичида  Россия ялпи ички маҳуслотининг 25 базавий бандга йиллик пасайишига олиб келиши мумкин.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Россия иқтисодиёти учун вазият ҳатто нефт нархи кўтарилган тақдирда ҳам хавотирли бўлиб қолади.  

Мигрантларнинг этишмаслиги туфайли кўплаб корхоналар, хусусан, қурилиш компаниялари мавжуд бўш иш ўринларига номзодларни топиш учун маошларни оширишга мажбур бўлишди. Бироқ, қурилиш майдонларида ишчилар етишмаслиги ҳали ҳам мавжуд.

Bloomberg оммавий эмлаш мигрантлар оқимини тиклаши мумкин деб ҳисоблайди, аммо Марказий Осиё аксарият давлатларида вакциналар етарли эмас.

    Бошқа янгиликлар