АсосийJamiyat

Андижон туманига янги ҳоким тайинланди

'Андижон туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. 

Унда Андижон вилояти Андижон тумани ҳокими лавозимига Эгамбердиев Абдужаббор Ҳусанович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг Матбуот хизмати хабар берди.

Эгамбердиев Абдужаббор Ҳусанович 1974 йилда Балиқчи туманида туғилган. 1998 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини кундузги бўлимини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1998 йили Андижон вилояти Улуғнор тумани Давлат солиқ инспекцияси инспектори вазифасидан бошлаган.

2007-2016 йилларда Бўз, Улуғнор, Қўрғонтепа туманлари ва Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Эгамбердиев Абдужаббор Ҳусанович, Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Шунингдек, бугун Андижон вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар ҳам тайинланган эди.

 

    Бошқа янгиликлар