АсосийJamiyat

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини қайтариш механизмлари бўйича қарор муҳокамага қўйилди

'Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини қайтариш механизмлари бўйича қарор муҳокамага қўйилди'ning rasmi

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини қайтариш механизмини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги Низом ҳамда субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини белгилаш, авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари нархларини келишиш бўйича Махсус комиссия таркиби тасдиқланмоқда.

Махсус комиссия: 

— йўловчи ташувчилар, туроператор ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Махсус комиссияга киритган таклифларига асосан субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатновлар йўналишлари ҳамда чипта нархларини белгилаш;

— Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифларига асосан туроператор ва турагентларнинг жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари нархининг энг юқори миқдорини белгилайди.

Шунингдек, авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари нархлари ҳамда субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатновлари йўналишлари рўйхати ҳам Махсус комиссия томонидан тасдиқланади.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги субсидияланадиган авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбаларидан қайтариши ва 2022 йилда Давлат бюджети параметрларида буни назарда тутиши лозимлиги белгиланган.

Шу билан бирга ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан:

— туроператор ва турагентларга авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини қайтариш Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан;

— авиаташувчига субсидия ажратиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан амалга оширилиши қайд этилган.

https://regulation.gov.uz/uz/d/29105 ҳаволаси орқали ҳужжат билан атрофлича танишиш ҳамда муҳокамада иштирок этиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар