АсосийJinoyat

Фарғона шаҳрида аёлнинг тўрт қоп сочини ўғирлаб кетишди

'Фарғона шаҳрида аёлнинг тўрт қоп сочини ўғирлаб кетишди'ning rasmi

Фарғона шаҳрида 10 февраль куни фуқаро Б.Б., Ў.Н., А.Д., ва Х.Ж.лар бир гуруҳ бўлиб, Қува кўчасида жойлашган дала ер майдонида Қ.З. исмли аёлни олдига келишиб, нархи 44.100.000 сўмлик тўрт дона қопларда жойланган 70 кг. сочларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинишган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

 

    Бошқа янгиликлар