АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистондан Қозоғистонга мунтазам авиарейслар сони кўпайтирилмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация маъмуриятларининг келишувига асосан жорий йилнинг 15 февр...

'Ўзбекистондан Қозоғистонга мунтазам авиарейслар сони кўпайтирилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация маъмуриятларининг келишувига асосан жорий йилнинг 15 февралидан бошлаб, Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар сони икки давлатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир томондан ҳафтасига 1 тадан 2 тагача кўпайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида ҳафтасига 2 маротаба сешанба ва жума кунлари мунтазам авиақатновларни амалга оширилиши режалаштирилмоқда.  

Шунингдек, мазкур йўналишларда Қозоғистоннинг “Air Astana” авиакомпанияси томонидан ҳам парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар