Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 14 январдаги 21-сонли қарорига мувофиқ, Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович Юнусобод туманига ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида ёзган эдик.
Унинг ўрнига Саиджамол Султонов Бектемир тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Султонов Саиджамол Саидмухторович 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган. 2018 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.