АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 2023 йилдан мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади

Ўзбекистон уяли алоқа хизматларинига қўйилган акциз солиғи босқичма-босқич бекор қилинади....

'Ўзбекистонда 2023 йилдан мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади'ning rasmi

Ўзбекистон уяли алоқа хизматларинига қўйилган акциз солиғи босқичма-босқич бекор қилинади. Бу ҳақда президентнинг 2021 йил 10 февральдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини янада ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.

Қарорга кўра, уяли алоқа операторлари учун уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкаси 2022 йил 1 январдан 10 фоиз этиб белгиланади. 2023 йил 1 январдан эса уяли алоқа хизматларига акциз солиғи солинмайди.

Маълумот ўрнида, айни пайтда мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи миқдори 15 фоиз этиб белгиланган.

Бошқа янгиликлар