АсосийJamiyat

2020 йилда Ўзбекистонда 17 мингдан ортиқ фуқаро фирибгарларга чув тушган

'2020 йилда Ўзбекистонда 17 мингдан ортиқ фуқаро фирибгарларга чув тушган'ning rasmi

2020 йил давомида Ўзбекистонда 10 миндан ортиқ фирибгарлик жиноятлари қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Фирибгарликлар оқибатида 17 мингдан ортиқ фуқаролар жиноят жабрланувчисига айланган, уларнинг 10 мингдан ортиғини эркаклар қолган қисми эса аёлларни ташкил этади. Фуқароларимизнинг ишонувчанлиги ва осон бойиб кетишга бўлган иштиёқи фирибгарларнинг тузоғига тушишларининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.

Чет элга ишга жўнатиш (13,1%), ер, уй олди-сотдиси (13.9%), ўқишга ёки ишга киритиш (9%) каби ваъдалар билан содир этилаётган фирибгарликлар энг кўп учрайдиган фирибгарлик бўлиб қолмоқда.

Ҳурматли фуқаролар юқоридаги кўрсаткичларни ошиб кетишига сабабчи бўлиб қолманг. Арзон автомашина ёки уй олиш ниятида йиллаб ҳалол йиғган пулларингизни алдовларга учиб ўз қўлингиз билан фирибгарлар қўлига топшириб қўйманг. Қонунга хилоф равишда қинғир йўллар билан нисбатан арзон мулкка эгалик қиламан деб жабрланувчилар сафидан жой олманг.

Сизга тегишли мулкларнинг олди-сотдиси билан боғлиқ ҳаракатларни давлат органлари орқали амалга оширишингизни сўраймиз.

Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик ўзингизнинг қўлингизда!

    Бошқа янгиликлар