Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруқлари билан вазирлик ва олий таълим муассасаларидаги раҳбар лавозимларига малакали мутахассислар қабул қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Жумладан:
- Далимов Фаррух Рахимджанович Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига;
- Камбаров Жамолиддин Хикматиллаевич Фарғона политехника институти ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига;
- Шукуров Раҳматилло Мирзатиллаевич Фарғона давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига;
- Набиулина Луиза Махмудовна Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро техник квалификациялар институти ижрочи директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.






