АсосийJamiyat

Сардобаликларнинг фарзандлари Амирсойда чанғи учишади

'Сардобаликларнинг фарзандлари  Амирсойда чанғи учишади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига Бўстонлиқ туманида аҳолининг турли қатламлари учун саёҳатларни уюштириш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгиланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ёзмоқда. 

Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида "Высота" меҳр-саховат лойиҳаси доирасида Сардоба фожеасидан талафот кўрган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида, улар учун жорий йилнинг 12, 19 ва 26 февраль кунлари Бўстонлиқ туманига саёҳат уюштириш  режалаштирилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, “Высота” меҳр-саховат лойиҳаси доирасида “Амирсой тоғ- чанғи курорти” мажмуасида 10 ёшдан 13 ёшгача бўлган ўспирин ўғил-қизларга чанғи  учиш қоидалари ўргатилади, жиҳоз ва аслаҳалар бепул ижарага берилади, шунингдек, ўспиринлар кунлик овқат билан таъминланади.

    Бошқа янгиликлар