АсосийDunyo

Туркманистон президенти ўғлини бош вазир ўринбосари лавозимига қўйди

'Туркманистон президенти ўғлини бош вазир ўринбосари лавозимига қўйди'ning rasmi

Туркманистон Президенти Бердимуҳамедов Сердар Гурбангулевични Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, Туркманистон Олий назорат палатаси раиси этиб тайинлади. Бу ҳақда turkmenportal ёзмоқда. 

Бугун имзоланган Фармонга биноан у Туркманистон Давлат хавфсизлик кенгашининг таркибига киритилди, деб хабар берди Туркманистон телевидениясининг "Ватан" янгиликлар дастури.

Бош вазир ўринбосарининг янги лавозими давлат раҳбарининг қарорига мувофиқ жорий этилди.

Aввалроқ, 2020 йил 7 февралдан бошлаб Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири бўлиб ишлаган.

    Бошқа янгиликлар