АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво бизни ҳурсанд қилишда давом этадими?

'Дам олиш кунлари  илиқ об-ҳаво бизни ҳурсанд қилишда давом этадими?'ning rasmi

Синоптиклар хабарига кўра, бугун қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Хоразм вилоятида булутлилик кўпайиши ҳисобига бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Маълумотга кўра, ҳарорат иқлимий меъёрдан 8-10 даражага юқори бўлади ва 15-20 даража илиқ, жанубда 20-25 даража илиқ атрофида бўлади.

Эртага булутли массив жануби-шарқ томонга силжиди, тоғ олди тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 

Мамлакатимизнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик эҳтимоли кам. Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиши давом этади, кечалари 3-8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари эса ҳаво 17-20 даража илиқ, жанубда 23-25 даража исийди. Дам олиш кунларига ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кўп бўлади.

Шунингдек, мутахассислар дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфидан огоҳлантиришмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар