АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 2020 йилда қанча автомобиль рақами сотилгани маълум бўлди

'Ўзбекистонда 2020 йилда қанча автомобиль рақами сотилгани маълум бўлди'ning rasmi

2020 йилда биржа орқали 100 мингдан ортиқ автомобиль рақами сотилди. Бу ҳақда АОКАда Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Хабарга кўра, йил давомида avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида шаффоф онлайн-аукциони орқали 246,6 млрд сўмга тенг 100 мингдан ортиқ автомобиль рақамлари сотилган. Битта рақамнинг ўртача баҳоси — 2,4 миллион сўмни ташкил қилган.

Қайд этилишича, авторақамлар сотуви сон кўрсаткичида 2,7 баробарга, қиймат бўйича 58 фоизга ошган. Битта битимнинг ўртача қиймати 2,4 миллион сўмга тенг бўлди.

 

    Бошқа янгиликлар