АсосийJamiyat

Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи 30 фоизга, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимларники эса 60 фоизга оширилади

'Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи 30 фоизга, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимларники эса 60 фоизга оширилади'ning rasmi

Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди.

— Ички ишлар ходимлари туну кун, ҳар қандай шароитда эл хизматида, - деди Президент. - Бу пандемия шароитида, Бухоро ва Сардобадаги оғир кунларда яққол кўринди. Бошқа пайт ҳам хавф-хатар доим уларнинг ёнида. Иш ҳақини белгилашда буни инобатга олиш зарур. Шунинг учун, жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади, деди давлат раҳбари. 

Мавзуга доир:

"Уларнинг ишидан халқимиз норози!" — Президент ички ишлар фаолиятини танқид қилди

Ҳамма "каттакон" участка нозирига буйруқ беради. Ўзи энг катта меҳнаткаш - профилактика инспектори — Президент

    Бошқа янгиликлар